Бутун дунёга таниқли ва кўпчилик томонидан хуш кўриладиган зиравор қора седана, фақат таомларга ёқимли қўшимча емас, балки кўплаб дардлардан халос қиладиган дори ҳам бўлиши мумкин. Уни кўплаб номлар билан аташади – рим калиандри, нигелла, седана, каинджи ва ҳ.к. Унинг уруғлари ёқимли аччиқроқ таъмга ега, шунинг учун кўплаб овқатларга қўшилади.
Бу зиравор айниқса Осиё ва Яқин Шарқда юқори қадрланади. Aйнан шу минтақа одамлари илк бор уни дори воситаси сифатида қўллай бошлашган. Aйтишларича Муҳаммад пайғамбар (С.A.В) қора седана ҳақида кўп касалликларга даво, фақат ўлим олдида ожиз деганлар екан.
Замонавий шифокорлар қора седана уруғида фойдали хусусиятлар мавжудлигини тасдиқлайдилар. Ушбу ўсимликнинг ҳосиллари одамларга ижобий таъсир кўрсатадиган биологик фаол моддаларга ега. Қора седана яллиғланишга қарши, бактерицид, антифунгал, диуретик, антипаразитик, антиспазмодик, оғриқ қолдирувчи, холеретик, карминатив таъсирга ега. Унинг ишлатилиши ҳаётийликни, самарадорликни, ақлий қобилиятларни оширади, аллергик реакцияларни йенгиллаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Зира хотирани яхшилаш учун жуда фойдали ҳисобланади. Шу мақсадда 3 гр уруғ бир чой қошиқ асал билан истеъмол қилинади. Бу аралашма бош оғриғи учун жуда яхши. Бош айланишида чойга бир чой қошиқ седана ёғини қўшиб ичиш тавсия етилади. Оч қоринга мунтазам равишда седана уруғини истеъмол қилиш терингизни тозалайди ва рангингизни яхшилайди. Қора седана турли тери касалликларини, жумладан псориаз касаллигини даволашда самарали. Ҳар куни оз миқдордаги ёғ касалланган терига сурилади. Бунда, седана ёғи кўпинча бошқа ёғлар билан аралаштирилади, масалан, ёнғоқ ёки кунжут ёғлари билан аралаштириш мумкин.