Биз ҳақимизда!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 10-апрелда “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4670-сонли Қарори қабул қилинди.
Ўзбекстон Ресбупликаси Савдо-саноат палатаси Раёсат йиғилишинг қарорига асосан, Палата Ижроия қўмитасининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилиб, 3 та штат бирлигидан иборат бўлган “Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш” бўлими ташкил этилди.
Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- -Мамлакатимизда доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тизимли таклифларни ишлаб чиқиш;
- -Республикада ва хорижий мамлакатларда бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар тадбиркорларнинг кенг иштирокини таъминлаш;
- -Етиштириладиган доривор ва зиравор ўсимликларнинг хусусиятлари, улар етиштириладиган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон ахборот тизимини яратиш;
- -Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олишига амалий ёрдам бериш;
- -Дори воситалари муомаласи ва фармацевтика фаолияти масалалари бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш;
- -Доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш ва соҳага босқичма-босқич инновацион ечимлар (ноу-хау) жорий этиш;
- -Янгидан фаолият бошлаётган доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар учун бизнес тузилмалар фаолиятини яратиш ва ташкил этиш ҳамда уларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
- -Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчилар фаолиятини доимий мониторинг қилиб бориш, дуч келинаётган муаммолар ва тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш;
- -Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан мониторинг олиб бориш;
- -Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларга бизнес юритиш асослари, бизнес-режалар тузиш, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларга ўқитишни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари учун ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш.