Hurmatli fordalanuvchilar ushbu sayt test rejimida ishlayapti.

Аччиқ шувоқ

Аччиқ шувоқ


Замонавий тиббиётда аччиқ шувоқнинг ўсимлик препаратлари ошқозон-ичак тракти фаолиятини жонлантириши, сафро ажралиши ва ошқозон ости бези фаолиятини ошириши, овқат ҳазм қилишни сезиларли даражада яхшилаши аниқланган. Гален препаратлари юқори нафас йўлларининг касалликлари, анемия, ревматизм, гепатит, бронхиал астма ва уйқусизлик учун ишлатилади. Бундан ташқари, у умумий тоник сифатида ишлатилади.

Халқ табобатида қўлланилиши. Ўтнинг қайнатмаси овқат ҳазм қилиш бузилиши, жигар, ошқозон, талоқ, ўт пуфаги, геморрой, безгак касалликларида, шунингдек иштаҳани ошириш ва уйқуни тиклаш учун ичилади. Бундан ташқари, антҳелминтиc ва яраларни даволовчи восита сифатида ишлатилади. Ибн Сино сурункали кўз касалликларини даволаш ва ҳайз кўришни тиклаш учун аччиқ шувоқ қайнатмасидан фойдаланган.

Lorem Aнтибактериал, ярани даволаш, дезинфекциялаш, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.. Шу сабабли, шувоқ шамоллаш, куйиш, йирингли яралар, музлаш, екзема учун фойдаланилади.
Lorem

1. Халқ табобатида шувоқнинг 500 грамми 6 литр сувда мил-мил қайнатилиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳез билан ичилса, овқат ҳазми бузилганида, жигар, меъда, талоқ, ўт пуфаги касалликларида фойда қилади.

2. Шувоқ қайнатмасидан 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳез билиан ичилса, бавосил, безгакни тузатади, иштаҳани очади, уйқуни жойига келтиради, гижжаларни туширади.

3. Қайнатмани 15 кун 2 маҳал битиши қийин яра-жароҳатларга суртиб боғланса, тузатади.

4. Шувоқ қайнатмаси ески кўз касалларига 12 кун 3 маҳал томизилса, фойда қилади.

5. Қайнатмаси 10 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, ҳайзни меъёрий ҳолга келтиради.

6. Шувоқнинг ҳўллигида сиқиб олинган суви сариқ ва истисқо касаллигида 20 кун 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилса, фойда қилади.

7. Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан оч ҳолда ичилса, нафас йўллари шамоллаш, камқонлик, ревматизм, бронхиал астма ва уйқусизлик касаллигининг олдини олади.

8. Шувоқ қайнатмаси меъда -ичак йўли ишини жонлантириб, ўт ажралишини ва меъда ости бези функсиясини кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Овқат таркибидаги зарарли бактерия ва замбуруғларни ўлдириб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, марказий нерв системасини қўзғатиб, юрак ишини жойига келтиради (қайнатмани 15 кун 3 маҳал 2 ош қошиқдан ичиш керак).